Контрабандага алоқадор чегарачилар ушланди
Қирғизистонда чегара орқали Ўзбекистонга контрабанда моллари олиб ўтишга кўмаклашиб келган 8 нафар ҳарбий хизматчи қўлга олинди. Улар Жалолобод вилояти Олабуқа тумани ҳудудидаги «Баймак-автодорожный» назорат-ўтказиш пунктида фаолият юритиб келган.
Чегарачилар 18 декабрга ўтар кечаси контрабанда молларини иш вақтидан ташқари пайтда ўтказаётганда ҳибсга олинган.
Қирғизистон хавфсизлик идорасига кўра, чегара хизматчилари пора эвазига назорат-ўтказиш пункти орқали ноқонуний товар олиб ўтишнинг мунтазам тизимини йўлга қўйган. Контрабанда моллари асосан тунда олиб ўтилган. Жиноий ҳаракатни яшириш учун ҳарбий хизматчилар ҳудудда электр энергиясини атайин ўчириб қўйган. Гумонланувчилар айланма йўллар орқали фуқароларни ноқонуний ўтказиш билан ҳам шуғулланган.
Ноқонуний фаолиятда қатнашган 8 нафар ҳарбий хизматчи билан бирга 5 нафар фуқаро ҳам ушлангани айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter