Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Компютер ўйинларига қарамлик касаллик дея тан олинди

Компютер ўйинларига қарамлик касаллик дея тан олинди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти компютер ўйинларига қарамликни касаллик сифатида расман тан олди.

Бу ҳақда ташкилот ҳужжатига асосланиб «РИA Новости» хабар бермоқда.

Ҳужжатга кўра, компютер ва видео ўйинларга ҳаддан ташқари иштиёқ ва қарамлик руҳий бузилишнинг янги тури ҳисобланади. Бироқ, бу касалликни ташхислаш учун, йил давомида одамда оила, ижтимоий, таълим, касбий ва ҳаётнинг бошқа соҳаларига салбий таъсир кўрсатадиган белгилар бўлиши керак.

Шу билан бирга фақат малакали тиббий мутахассис ушбу ташхисни қўйиши мумкин, дейди ЖССТнинг психофаол моддалар ва гиёҳвандлик бўйича эксперти Владимир Позняк.

Унинг сўзларига кўра, бу таърифни қариндошлар, дўстларга нисбатан шахсий фикрга асосланиб қўллаш мумкин эмас.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг