Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким узоқроққа боради — бош вазирми ё салат?

Ким узоқроққа боради — бош вазирми ё салат?

Daily Star таблоиди YouTubeда антиқа онлайн-трансляция бошлади. Букмекерлар Лиз Трасс 35 кундан сўнг лавозимидан истеъфо беришини кутишяпти — салат (суратдаги сабзавот) чирий бошлаши учун шунча вақт керак бўларкан. Бунинг эҳтимоли: 6 га 1.

Лиз Трасс Буюк Британия ҳукумати ҳамда Консерватив партияни бошқараётганига атиги 37 кун бўлди. Ушбу лавозим учун курашаётганида у солиқларни сезиларли камайтиришга, миллий иқтисодиётни узоқ йиллик турғунликдан олиб чиқишга ваъда берганди. Ваҳоланки, Трасс ҳукумат тепасига келганидан сўнг фунт стерлинг Маргарет Тэтчер замонидан буён энг пастликка қулади.

Собиқ молия вазири Квази Квартенг 23 сентябр куни эълон қилган фискал сиёсат концепцияси аслида Трасснинг солиқларни пасайтириш сиёсатига ҳамоҳанг эди. Бироқ бозор бунга шунчалик салбий акс-садо бердики, оқибатда Англия банки пенсия жамғармасига зарба бўлмаслиги учун аралашишга мажбур бўлди. Сўровлар Консерватив партияни қўлловчилар кескин камайиб кетганини кўрсатмоқда, партиядошлари ўз курсини ўзгартиришни талаб қилиб бош вазирга босим ўтказишни бошлашди.

Энди, Reuters эътибор қаратишича, Трасс инвесторларни тинчлантириш учун давлат харажатларини қисқартириш ва солиқларни ошириш бўйича чора-тадбирлар пакетини шакллантиришга мажбур.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг