Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин Россия томон поездда йўлга чиқди

Ким Чен Ин Россия томон поездда йўлга чиқди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин бугун, 11 сентябрь куни Пхеняндан Россияга поездда жўнаб кетди ва у ерда Россия президенти Владимир Путин билан учрашиши режалаштирилган. Бу ҳақда Жанубий Кореянинг YTN телеканали ҳукуматдаги юқори мартабали манбага таяниб хабар берди.

Унга кўра, ҳозир Шимолий Корея етакчиси поездда чегарага йўл олади.

YTN аниқлик киритишича, икки давлат раҳбарларининг учрашуви 13 сентябрь куни бўлиб ўтиши керак. Буни Россия делегациясидаги манба тасдиқлаган.

The New York Times маълумотларига кўра, Шимолий Корея Россиядан сунъий йўлдошлар ва ядровий сув ости кемалари учун илғор технологиялар, шунингдек, озиқ-овқат ёрдами олишни хоҳлайди. Песков нашрга изоҳ беришдан бош тортган. «Бу мавзуда сизга айтадиган ҳеч нарсамиз йўқ», деган у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг