Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Киевда 32 элчихона фаолиятини тиклади

Киевда 32 элчихона фаолиятини тиклади

Фото: «Anadolu Agency»

Украина пойтахти Киевга 32 элчихона қайтиб, дипломатик фаолиятини тиклади. Ҳозирда мамлакат ҳукумати уларни яхшироқ қўриқлаш чораларини кўряпти.

Бу ҳақда хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасаларини қўриқлаш бўйича 22-алоҳида бригада командири Виталий Стецик баёнот берди.

Миллий гвардия ушбу объектларни қўриқлаш ва мудофаа қилиш тартибини қайта ишлаб, патрул хизматига зирҳланган техникаларни қўшди. Қўриқловчи шахсий таркиб яқин ва узоқ масофали ўт очар қуроллар ҳамда танкларга қарши зарба берувчи қуроллар билан таъминланди, деди Стецик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг