Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Керак бўлса АҚШни ҳам...»: россиялик амалдор таҳдидли баёнот берди

«Керак бўлса АҚШни ҳам...»: россиялик амалдор таҳдидли баёнот берди

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев.

Россия Федерацияси Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг айтишича, мамлакат ўз мавжудлигига таҳдид туғилганда ҳар қандай рақибни, шу жумладан AҚШни ҳам йўқ қилишга қодир.

Бу ҳақда амалдор «Российская газета»га берган интервюсида айтиб ўтди.

«Россия сабрли ва ҳеч кимни ҳарбий устунлиги билан қўрқитмайди. Aммо у ҳар қандай душманни, шу жумладан Қўшма Штатларни ҳам унинг мавжудлигига таҳдид бўлган тақдирда йўқ қилишга қодир замонавий ноёб қуролларга эга», — деди Патрушев.

Унинг таъкидлашича, америкалик сиёсатчилар «Россияга қақшатқич зарба бериш» мумкинлигига ишонишади, уларнинг фикрича бу ҳолда руслардан жавоб бўлмайди.

Патрушев бу фаразларни «аҳмоқлик» деб атади.

Эслатиб ўтамиз, Россия собиқ президенти Дмитрий Медведев амалдаги раҳбар Владимир Путинни ҳибсга олиш мамлакатга уруш эълон қилиш билан баробарлигини айтганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг