Келажакда инсоният йўқотиши кутилаётган топ-10 хазина (фото)
Инсониятнинг табиатга қўпол мунсабати ва экологик муаммолар сабабли жаҳоннинг 10 табиий хазинаси Ер юзидан йўқолиши мумкин. DW нашри уларнинг рўйхатини эълон қилди.
Амазонка тропик ўрмонлари
Амазонка ўрмонлари дунёдаги энг катта яшил ҳудуд ҳисобланади. Ушбу ўрмон дунё бўйича тахминан 20 фоиз кислородни ишлаб чиқаради. Ўрмонда ер юзидаги ўсимликларнинг энг кўп тарқалган хилма-хиллиги мавжуд бўлиб, ушбу ўсимликлар «сайёрамиз ўпкаси» бўлиши билан бир қаторда улкан табиий дорихона ҳам ҳисобланади. Ўрмонларни ёқиш ва кесиш орқали фермерлар қишлоқ хўжалиги учун ер очадилар ва экотизимни бузадилар. Бу ердаги ёғингарчилик миқдори аллақачон тўрт баробарга камайган. Ўрмонларнинг аксарияти саваннага айланиш хавфи остида турибди.
Катта тўсиқли риф
Бу тирик организмлар томонидан яратилган дунёдаги энг катта табиий объект бўлиб, Австралия қирғоғида 400 турдаги маржон, 500 турдаги балиқ ва 4000 хил қисқичбақалар мавжуд. 1,5 даража глобал исиш билан у 2100 йилга келиб, бутунлай йўқолиб кетиши мумкин. Ҳароратнинг кўтарилиши полипларда яшовчи сув ўтларининг ўлимига олиб келади. Уларсиз маржонлар ўсишни тўхтатади ва ўз рангини йўқотади. Маржонларнинг ярми аллақачон ғойиб бўлган.
Галапагос оролларидаги «жаннат»
Жанубий Америка соҳилидан 1000 км ғарбда жойлашган Галапагос ороллари ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган. У улкан тошбақалар, пингвинлар ва Галапагос денгиз игуаналарини ўз ичига олган ноёб флора ва фаунага эга. Аммо сайёҳлар оқимлари, денгиздаги пластик чиқиндилар, ҳайвон ва ўсимликларнинг инвазив турлари, ортиқча балиқ ови ва 2019 йилда содир бўлган нефт фалокати Галапагос оролларидаги табиий муҳитга таҳдид солмоқда.
Ҳимолайда музликларнинг эриши
1980 йилда Жанубий Тиролия фуқароси Рейнхолд Месснер (Reinhold Messner) қўшимча кислородсиз Эверестга биринчи якка кўтарилишни амалга оширди. Ҳозир дунёдаги энг баланд тоғ тизмаси тўлиқ тижоратлаштирилган. Сайёҳлар Тоғ тизмасига 10 минг мартадан кўпроқ кўтарилган, тоғ ёнбағирларида кўплаб чиқиндиларни қолдирганлар. Бугунги кунда глобал исиш хавфи Ҳимолойдаги музликларга таҳдид солмоқда.
Жошуа дарахти бўлмаган Жошуа-Три дарахт боғи
Қўшма Штатларда жойлашган шу номдаги миллий боғдаги Жошуа дарахтлари ҳарорат йўқори даражада кўтарилиши сабабидан 2100 йилга бориб йўқ бўлиб кетиши мумкин. Чўл ўсимлиги ҳозирда бошқа бир кўринишда яшаб келмоқда. Аммо тобора кучайиб бораётган қурғоқчилик кўчатларга зарар етказмоқда, салқин жойларда бу дарахтнинг гулларини чанглатадиган юкка куя борган сари камайиб бормоқда. Энди Жошуа-Трида кўпроқ ўтлар ўсаётгани фақатгина ёнғин хавфини оширади холос.
Қорсиз Килиманжаро чўққиси
Килиманжаро массивидаги Кибо вулқони Африкадаги энг баланд тоғ ва Танзаниянинг рамзи ҳисобланади. 5895 метр баландликда чўққиси муз билан қопланган. 1912 йилдан 2009 йилгача Кибо музлик майдонининг тахминан 85 фоизини йўқотган. Тадқиқотчилар музликнинг эриши глобал исиш билан боғлиқ деб тахмин қилишмоқда.
Мачу-Пикчуда кўп сайр қилиш
Перу Анд тоғидаги хароба Мачу Пикчу шаҳри Жанубий Америкадаги энг машҳур сайёҳлик жойларидан бири хисобланади. Ҳар йили 1,5 миллиондан зиёд сайёҳларнинг ташриф буюриши (коронавирус йилини ҳисобга олмаганда) ушбу қадимий ва экологик жиҳатдан нозик жойни хавф остига қўяди. Одамлар кўп юриши эски биноларни беқарор қилади деган фикрда ЮНЕСКО сайёҳлар сонини камайтиришни тавсия қилган.
Малдив оролларининг сув остида қолиши
Кўпчилик Малдив оролларига интилишади, ҳинд океанидаги ушбу ороллар гуруҳи ҳали ҳам мавжуд. Бошқа бирон бир транспорт воситаси иқлимга самолётлар каби салбий таъсир кўрсатмайди. Катта миқдордаги CO2 чиқиндилари Ер юзини иситмоқда. Натижада денгиз сатҳи аллақачон йилига 3,7 миллиметрга кўтарилмоқда. Малдив оролларининг ўртача баландлиги денгиз сатҳидан 1,5 метр баландликда. Улар учун ҳар бир миллиметр аллақачон жуда катта хавф бўлиб улгурган.
Никарагуа кўли муаммоси
Келажакда бу ерда эшкак эшиш кемалари ўрнига кўп тонналик контейнер кемалари сузиб ўтишлари мумкин бўлади. Баҳсли Никарагуа канали Тинч ва Атлантика океанларининг сувларини бирлаштириши керак. Унинг йўли Лотин Америкасидаги энг йирик чучук сув кўллари - Никарагуа кўли орқали ўтади. Ўн минглаб одамларни кўчириш режалаштирилган. Экологлар кўлнинг экотизими ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш оқибатларидан қўрқишади.
Ўлик денгиз йўқ бўлиб кетмоқда
Ўлик денгиз ер юзидаги энг чуқур нуқтаси бўлиб, денгиз сатҳидан 420 метр пастда жойлашган. Унинг доривор хусусиятлари инсонларга минг йиллар давомида маълум. Аммо денгиз аста-секин қурийди. Иорданиядан ичимлик суви қудуқларини қазилиши Ўлик денгиздаги сув ҳажмининг 80 фоизга камайтиради. Бу шимолий қисмида ер ости сувлари даражасининг йилига 1 метрга пасайишига олиб келади. Фақатгина Қизил денгиздан Ўлик денгизгача бўлган канал қазиш сув сатҳини сақлаб қолишда ёрдам бериши мумкин. Аммо бу анчагина мулоҳазали масала экани барчага маълум.
Нуриддин Зиё Тўрақулов тайёрлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter