Филиппинда даҳшатли фалокат сабаб камида 75 киши қурбон бўлди
Филиппиндаги кучли «Раи» тўфони сабабли камида 75 киши қурбони бўлди, яна 300 минг киши уйини ташлаб кетишга мажбур бўлди.
Бу ҳақда ҳукумат маълумотларига таяниб, Channel New Asia хабар бермоқда.
Бохол провинцияси губернатори Aртур Яп Facebook`да 49 киши ҳалок бўлгани, яна 10 киши бедарак йўқолгани, 13 киши яралангани ҳақида маълум қилди. Унинг таъкидлашича, кўплаб вилоятларда алоқа йўқлиги сабабли 48 ҳокимдан атиги 21 нафари унга ҳисобот берган.
Шамол тезлиги соатига 195 километрга етган.
Расмийлар жабрланган ҳудудларга ҳарбийлар, полиция, ўт ўчирувчилар ва қирғоқ қўриқлаш ходимларини жўнатмоқда. Филиппин ҳарбий-денгиз кучларининг кемаси инсонпарварлик ёрдами билан оролга йўл олган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter