Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кекса Горбачёвнинг соғлиғи бўйича яна маълумот берилди

Кекса Горбачёвнинг соғлиғи бўйича яна маълумот берилди

Фото:«Интерфакс»

Собиқ Иттифоқнинг биринчи ва охирги президенти, 89 яшар Михаил Горбачёв коронавирус пандемияси шароитида шифокорларнинг барча кўрсатмаларига амал қилмоқда. Ҳозирда у ўзини изоляция қилмоқда. Бу ҳақда Горбачёв жамғармаси матбуот хизмати раҳбари Павел Палажченко РИА «Новости» хабар берди.

Горбачёв билан узоқ вақт ишлаган таржимон собиқ сиёсатчи чекловларни ҳурмат қилганини тасдиқлади. «Ҳаммамиз яхши тушунамизки, бу ёшда шифокорлар режимга риоя қилишни қатъий талаб қиладилар», - дея тушунтирди собиқ ёрдамчиси.

Палажченконинг сўзларига кўра, собиқ президентнинг кайфияти ёмон эмас. Улар доимий алоқада бўлиб туришибди.

Куни кеча Горбачёвнинг қариндошлари ундан хабар олмай қўйгани ҳақида хабарлар берилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг