«Катта еттилик» «тарихий» солиқ ислоҳоти ўтказмоқчи
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, G7 («Катта еттилик») мамлакатлари муҳим «тарихий келишув»ни эълон қилишга тайёр: дунёнинг етакчи иқтисодиётлари технология компанияларга солиқ солишни тубдан ўзгартиришни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Молия вазирлари ҳужжат лойиҳасини Лондонда муҳокама қилишмоқда. Британия молия вазирига кўра, юз йил олдин ўрнатилган солиқ тамойиллари бугунги глобаллашган дунёга тўғри келмайди.
Гап корпоратив солиқ глобал минимал ставкаси ҳақида боряпти, яъни трансмиллий корпорацияларни энг кам солиқ тўланадиган давлатларни танлаш ҳуқуқидан маҳрум этишмоқчи. Албатта, минимал солиқ ставкаси рақамлари борасида томонлар ҳали бир тўхтамга келишганича йўқ. АҚШ президенти маъмурияти аввалига 21 фоизлик ставка таклиф этганди, кейинчалик бу таклиф 15 фоизгача юмшатилди, 12,5 фоизлик вариант ҳам эҳтимолда бор.
Агарда вазирлар келишувга эришишса, ушбу ҳужжат «Катта еттилик» мамлакатлари раҳбарлари саммитида имзоланади. Учрашув бир ҳафтадан сўнг ўтказилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter