Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Катта еттилик» давлатлари Россияга қарши қўшма баёнот имзолашди

«Катта еттилик» давлатлари Россияга қарши қўшма баёнот имзолашди

Фото: «weforum.org»

Куни кеча G7 етакчиларининг онлайн саммити бўлиб ўтди. Муҳокама мавзуси Украина ва Россия бўлди.

Якунда G7 етакчиларининг қўшма баёноти эълон қилинди.

Унда қайд этилишича, «Катта еттилик» давлатлари Украинага ҳарбий ёрдам бериш ва ахборот хавфсизлиги масалаларида ёрдам беришда давом этади.

Шунингдек, яқин келажакда қисқа муддатли молиявий ёрдам кўпаяди.

«Катта еттилик» етакчилари Россия Федерациясининг ҳаракатларини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш деб атади.

G7 етакчилари қўшма баёнотида қуйидагилар келтирилган:

  • Россия нефтининг импортини босқичма-босқич тўхтатиш ёки тақиқлаш;
  • Россия банкларига нисбатан чекловларни давом эттириш;
  • Россия режимининг ўз тарғиботини (пропаганда) ёйишга уринишларини қайтариш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш;
  • Путинни қўллаб-қувватлаётган ва «рус халқининг ресурсларини исроф қилаётган» молиявий элита ва уларнинг оилаларига қарши кампанияни давом эттириш ва кучайтириш.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг