Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Катта Бушнинг синглиси коронавирусдан вафот этди

Катта Бушнинг синглиси коронавирусдан вафот этди

Фото: Marcy Nighswander/Associated Press

АҚШнинг 41-президенти Жорж Буш (Катта)нинг синглиси Нэнси Эллис Буш коронавирусга чалиниш оқибатида вафот этди. Бу ҳақда «The New York Times» хабар берди.

Маълум қилинишича, Массачусетсдаги қариялар уйида яшаб келган 95 ёшли Нэнси Эллис Буш якшанба куни оламдан ўтган.

Уни 30 декабрь куни шифохонага ётқизишганди. Ўғлининг айтишича, онасининг аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб борган.

Нэнси Эллис Буш 1926 йилнинг 4 февраль куни туғилган, тўрт ака-укаси бўлган. Ўзининг ҳам фарзандлари тўрт нафар эди.

Маълумот учун: Катта Жорж Буш 2018 йилнинг 30 ноябрь куни 94 ёшида оламдан ўтганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг