Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жорж Буш Ироқ ва Украинани чалкаштириб юборди

Жорж Буш Ироқ ва Украинани чалкаштириб юборди

АҚШ собиқ президенти кичик Жорж Буш Россиянинг Украинага бостириб киришини қоралади ва нутқида Украина ва Ироқни чалкаштириб юборди.

«Сайловлар қалбакилаштирилган. Сиёсий рақиблар қамоққа ташланади ёки овоз беришлари ман этилади», - деган Буш Россиядаги вазият ҳақида.

У сиёсий авторитаризм Россиянинг Киевга қарши уруши бошланишига сабаб бўлганини айтган, бироқ тасодифан «Украина» ўрнига «Ироқ» сўзини ишлатган.

«Натижада, Россияда назорат ва мувозанат тизими мавжуд эмас. Ва бир кишининг Ироққа мутлақо асоссиз ва шафқатсиз босқинни бошлаш ҳақидаги қарори .... Мен Украинани назарда тутяпман», дея дарров сўзини тузатган АҚШ собиқ президенти. 

Эслатиб ўтамиз, 2000-2008 йилларда АҚШни бошқарган Жорж Буш 2003 йилда АҚШ қўшинларининг Ироққа кириши ва Саддам Хусайн режимини қулаши ташаббускори бўлганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг