Канадада уч метр қалинликда қор ёғди (видео)

Канадада қор ёғиши 20 йиллик рекордни янгилади — айрим жойларда ёққан қорнинг қалинлиги уч метрга етди. Кеча, 18 январь куни қор ёғиши рекорд кўрсаткичларга етиши натижасида айрим шаҳарлар «оқ қамал»да қолган. Бу ҳақда «CBC News» телеканали хабар берди.
@NatashaFatah our cars disappeared. #nlwx #snowmaggedon2020 #stormageddon2020 #nlstorm pic.twitter.com/XoWCjgSsCi
— Ashley Fitzpatrick (@ashleykf) 18 января 2020 г.
Кучли қор бўрони оқибатида Ньюфаундленд оролида яшовчи ўн минглаб кишиларнинг уйлари қор остида қолган. Рекорд даражада қор ёғиши Гамбо, Трепасси, Сент-Жонс, Парадайз каби шаҳарларда ҳам кузатилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter