Жанубий Африкада қор ёғди

Жанубий Африкада кучли шамол аралаш ёғаётган ёмғир қорга айланиб, ҳаво ҳарорати кескин пасайиб кетди.
Табиат ҳодисаси оқибатида 49 киши ҳалок бўлгани маълум қилинди, уларнинг сони ошиши мумкин. Кучли циклон ЖАРнинг бир нечта провинциясига ёпирилган. Қарийб 500 минг аҳоли электр таъминотидан узилиб қолган.
Метеорологлар мамлакат шарқида ҳаво ҳарорати кескин совиб кетиши, бўрон кучайиб, ёмғир ва қор ёғиши ҳақида огоҳлантирмоқда. Африка жанубида қишда (июн–август — Жанубий яримшарда қиш) қор ёғиб туради, аммо бундай қаҳратонни ҳеч ким кутмаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter