Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фил лақабли суғур баҳор қачон келишига ишора берди

Фил лақабли суғур баҳор қачон келишига ишора берди

Фото: RTVI

Америкалик машҳур об-ҳаво башоратчиси — Фил лақабли суғур баҳор қачон келишига ишора берди.

«Суғур куни» филми орқали кўпчилигимизга маълум бу жонивор АҚШнинг Пенсилвания штатидаги Панксатони шаҳарчасида яшайди.

2025 йилнинг 2 феврал куни уясидан чиқаётиб ўз соясини кўриб қолган Фил ортига қайтиб кириб кетди, бу қиш яна олти ҳафта давом этишини англатади.

Айтишларича, Суғур куни анъанаси 1886 йилдан бери мавжуд. Ҳар йили 2 февралда панксатониликлар Фил яшаётган жой томон отланишади. Агарда суғур ўз соясини кўриб қолса, қиш яна олти ҳафтага чўзилади, акс ҳолда эса баҳор эрта келади.

Албатта, бу шунчаки анъана. Филнинг башоратлари кўпинча хато чиқади. Ҳақиқий баҳор эса мартнинг 20-саналаридан (бизнинг талқинда Наврўз ёки ҳамал кирганидан) бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг