Канадада 1.5 минг метр баландликдан сакраган аёл тирик қолди
Канадада 30 ёшли аёл 1.5 минг метр баландликдан сакрагандан сўнг тирик қолди. У самолётдан парашютда сакраган эди, аммо асосий ва захира парашют очилмай қолган.
Аёл 1.5 минг метр баландликдан ўрмон устига тушган. Дарахтларга урилгандан сўнг танаси бир неча жойидан синган, шу билан бирга умуртқаси ҳам бир жойидан дарз кетган. Шунга қарамай у тирик қолди. Айни вақтда олган жароҳатлари унинг ҳаётига хавф солмаяпти.
1972 йилда серб стюардессаси Весна Вулович 10160 метр баладликдан йиқилган ва тирик қолган эди. У кўплаб жароҳатлар олган ва бир неча кун комада ётган. 10 ой давомида оёғи фалаж бўлиб қолган, аммо 16 ойлик даволанишдан сўнг оёққа туриб кетган эди.
Вулович шундан сўнг яна 44 йил умр кўрди ва 2016 йилнинг декабрида вафот этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter