Немис инструктори 93 ёшли онаси билан парашютда сакради
Берлинлик парашют спорти бўйича инструктор Лутц Бирнбах 10 мингинчи юбилей сакрашини ўзгача нишонлашга қарор қилди ва онасини бирга сакрашга олиб кетди.
Лутц Бирнбах 58 ёшда, онаси Мария-Луиза 93 ёшда. Улар 4 минг метр баландликдан бирга сакрашди, деб хабар берди BILD телеграм-канали.
Онахон ўғли билан тандемда 4-марта парашютда сакради. У биринчи сакрашини беш йил аввал, 88 ёшида амалга оширганди.
Ўғил онасининг 95 йиллигида ҳам парашютда сакрашга олиб боришга ваъда берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter