Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Журналист Қошиқчининг сирли ўлимида айбдор деб топилганлар устидан ҳукм ўқилди

Журналист Қошиқчининг сирли ўлимида айбдор деб топилганлар устидан ҳукм ўқилди

Фото: «Yandex.ru»

Бугун, яъни 7 сентябрь куни Саудия Арабистони суди 2018 йил октябрда қиролликнинг Истанбулдаги консулхонасида ўлдирилган журналист Жамол Қошиқчининг иши бўйича якуний ҳукм чиқарди: саккизта айбланувчидан беш нафари 20 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Бу ҳақда Саудия Арабистони бош прокуратураси расмий вакили хабар берган.

«Қошиқчи иши бўйича айбланаётган бешта фуқаро 20 йил, яна бир нафари ўн йил қамоқ жазосига ҳукм қилинди», — дейилади прокуратура хабарида. Таъкидланишича, яна икки нафар фуқарога етти йилдан қамоқ жазоси тайинланган.

Аввалроқ Қошиқчининг тўнғич ўғли отасининг қотилларини кечирганини эълон қилганди.

Саудиялик таниқли журналист Қошиқчи 2017 йилдан бери АҚШда истиқомат қилган ва «Washington Post» газетасида фаолият кўрсатган. У 2018 йил октябрда Истанбул шаҳрида ўлдирилган. Дастлаб саудиялик расмийлар унинг дипмиссияда ғойиб бўлганини рад этишди, бироқ видео ва аудиоёзувлар пайдо бўлганидан сўнг Қошиқчи «консуллик ходимлари билан жанжал натижасида» ўлдирилганини тан олишга мажбур бўлишди. Туркия полицияси унинг танасини ҳалигача топа олишмаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг