Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жо Байденнинг кўкрагидан ўсимта олиб ташланди

Жо Байденнинг кўкрагидан ўсимта олиб ташланди

АҚШнинг 46-президенти Жо Байден кўкрак қафасидаги тери ўсимтасини олиб ташлаш учун операция қилинди. Бу ҳақда Оқ уй шифокори Кевин О’Коннор маълум қилди.

Америка Қўшма Штатлари президентининг кўкрагидаги базалиома олиб ташлаш бўйича операция жорий йилнинг 16 февраль куни бўлиб ўтган. Операция Вашингтон шаҳридаги «Valter Rid» номидаги Миллий ҳарбий тиббиёт марказида бўлган.

Кевин О’Коннорнинг айтишича, операциядан кейин АҚШ раҳбарининг териси яхши битган, биопция жараёни (зарарланган тўқимани кесиб олиб текшириш) эса унда базал ҳужайрали карсинома (кўп тарқалган тери раки) борлигини кўрсатган. Шифокор бу касаллик давомий муолажа талаб қилмаслигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, Базалиома — саратоннинг энг кенг тарқалган ва эрта босқичда аниқланганда осон даволанадиган шаклларидан биридир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг