Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиддадаги сув тошқинларида 2 киши қурбон бўлди

Жиддадаги сув тошқинларида 2 киши қурбон бўлди

24 ноябр, пайшанба куни Саудия Арабистонининг ғарбий қисмида, жумладан, Жидда шаҳрида кучли ёмғир сабаб келиб чиққан сув тошқинлари оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди. Кўплаб кўчалар ва автомобиллар сув остида қолган, мактаб ва университетлар ишламаяпти. Қирол Абдулазиз халқаро аеропортида парвозлар кечиктирилмоқда.

Қиролликда футбол бўйича Саудия Арабистони терма жамоаси Жаҳон чемпионатида Аргентинани мағлубиятга учратганидан сўнг қирол Салмон дам олиш кунини эълон қилган ва чоршанба куни бутун мамлакат бўйлаб мактаблар аллақачон ёпилган эди.

«Ҳозиргача иккита ўлим қайд этилди ва биз барчани сабабсиз ташқарига чиқмасликка чақиряпмиз», – дейди Макка маъмурияти.

Маълум қилинишича, кўплаб зиёратчиларни Жиддадан Маккага олиб борадиган йўллар ёмғир бошланганда ёпилган, бироқ, бир муддатдан сўнг қайта очилган. «Ал-Ахбария» телеканали эса Маккадаги Масжиди Ҳарамда намозхонларнинг кучли ёмғир остида Каъбани зиёрат қилаётгани акс этган тасвирни намойиш этди.

Жиддада ёмғир ва сув тошқинлари деярли ҳар йили кузатилмоқда. Жумладан, 2009 йилда шаҳардаги сув тошқинлари 123 кишининг ҳаётига зомин бўлган, 2011 йилдагисида эса 10 киши ҳалок бўлган.


Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг