Жидда шаҳридаги қабристонда портлаш содир бўлди
Жидда шаҳридаги қабристонда портлаш натижасида икки киши жароҳатланди.
Шаҳар маъмуриятининг аниқлик киритишича, жабрланганлар орасида Греция консуллиги ходими ва Саудия Арабистони хавфсизлик кучлари хизматчиси бор.
Портлаш бугун эрталаб, Биринчи жаҳон уруши тугаганига бағишланган маросим пайтида юз берган. Тадбирда Франция, Греция, Италия, Буюк Британия ва АҚШ вакиллари иштирок этишган.
«Франция ушбу терактни қатъиян қоралади, уни оқлаб бўлмайди», — деди Франция ТИВ. Улар айбдорларни жавобгарликка тортишга чақиришган.
Ижтимоий тармоқларда асфальтда қон излари бўлган қабристондан олинган суратлар пайдо бўлди. Шунга қарамай, Саудия Арабистон ҳукумати дастлаб Ғарб оммавий ахборот воситаларининг портлаш ҳақидаги хабарларини тасдиқламади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter