Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАР ва Бразилия президентлари Украина бўйича тинчлик саммитига бормайди

ЖАР ва Бразилия президентлари Украина бўйича тинчлик саммитига бормайди

Лула да Силва (чапда) ва Сирил Рамафоса.

Фото: UNIAN

Жанубий Африка Республикаси президенти Сирил Рамафоса ҳамда Бразилия президенти Луис Инасиу Лула да Силва шу йилнинг июнида Швейцарияда бўлиб ўтадиган Украинада тинчлик саммитида қатнашмасликларини маълум қилишди.

Рамафоса 29 майдаги умумиллий сайловлардан кейинги конституцион жараёнлар билан банд бўлади. Президент Россия-Украина урушини тўхтатишга қаратилган конференцияда иштирок эта олмайди, деди ЖАР раҳбарининг расмий вакили Винсент Магвеню.

Лула эса «Швейцарияда ўтказилиши режалаштирилган Украина бўйича саммитга бормасликка қарор қилганини» маълум қилди. Қўшимча қилинишича, Лула уни «глобал жануб» мамлакати вакили сифатида саммитга келишини жуда кутишганини тушунади.

Эслатиб ўтамиз, 15–16 июн кунлари Швейцарияда халқаро конференция ўтказилиб, унда Украина ва бошқа қатнашчилар Киев ва Москва ўртасидаги низони тинчлик йўли билан ҳал этиш йўлларини муҳокама қилишади. Саммитга давлатлар ва ҳукуматлар раҳбарлари, юқори мансабли шахслар ва дипломатлар даражасидаги 160 дан ортиқ делегациялар, жумладан, G7, G20, Европа Иттифоқи, Европа кенгаши, ЕХҲТ, БРИКС, шунингдек, Ватикан таклиф этилган.

Маълумот учун: ЖАР ва Бразилия БРИКС аъзолари саналади (BRICS — Brazil, Russia, India, China, South Africa).

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг