Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖАР Исроил элчисига «дакки берди»

ЖАР Исроил элчисига «дакки берди»

Жанубий Африка Ташқи ишлар вазирлиги Исроил элчиси Элиаву Белоцерковскийни вазирликка чақирди ва Ғазо секторидаги вазият ва Жанубий Африка ташқи сиёсатига оид сўнгги баёнотларни қабул қилиб бўлмаслигини маълум қилди.

Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича, Жанубий Африка ташқи ишлар вазирлиги бошлиғи Пане Дангор Яқин Шарқдаги ўзгаришлар, хусусан, Ғазо секторига қилинган ҳужумлар юзасидан жиддий хавотир билдирган.

Дангор, шунингдек, Жанубий Африка ҲАМАС ҳужумини қоралаганини, аммо Исроилнинг жавоби ноқонуний эканини айтди.

ЖАР Ташқи ишлар вазирлиги вакилининг таъкидлашича, мамлакат Халқаро жиноий суддан Исроил раҳбариятининг ҳарбий жиноятлар, инсониятга қарши жиноятлар ва геноцид айбловлари бўйича ҳаракатларини текширишни хоҳлайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг