Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жангчи мактабда ватанпарварликдан «дарс берди». Кўп ўтмай хабар олиб ташланди

Жангчи мактабда ватанпарварликдан «дарс берди». Кўп ўтмай хабар олиб ташланди

«Дождь» телеканали телеграмм каналида ёзилишча, Краснодардаги мактабларнинг бирида «Муҳим нарса ҳақида суҳбат» дарсида «Вагнер ЧВК» хусусий ширкати жангчиси чиқиш қилган.

Краснодар ўлкаси Каневский туманидаги 13-мактабда ватанпарварлик тарбиясига қаратилган дарсда ана шундай учрашув ўтказилган. 

3-синф ўқувчилари ҳузурида бўлган ниқобдаги жангчи «бўлинма Донбассда бажараётган ишларнинг муҳим ўрин тутиши»ни гапирган ва «жанг майдонида ёнида бўлган шахсий буюмларини, аслаҳаларни, ҳукумат унвонларини кўрсатган».

«Болаларни ҳамма нарса қизиқтирди: ҳарбий операция вақтида қуролни қандай ишлатишади, қаерда ва қандай дам олишади, ҳарбий ҳаракатларда қатнашмаса ҳам бўлинмада аёллар борми, биринчи тиббий ёрдамни ким кўрсатади, ҳарбий шифокорлар жароҳатланганлар ҳақида қаердан билади, жангчилар телефондан фойдаланадими» мактаб сайтидан иқтибос келтирилган «Дождь» телеграмм каналида.

Канал мактаб сайти ҳаволасини ҳам ташлаган. Лекин куни кеча жангчи ва болаларнинг биргаликда тушган суратлари билан берилган мактаб сайтидаги хабар бугун алмаштириб қўйилган. Яъни, унинг ўрнида «Биринчи ва 4 «Б» синф ўқувчилари ўлкашунослик музейи илмий ходими билан учрашдилар» деган бошқа хабар қўйилган. 

«Дождь» телеканали телеграмм каналида эса «Вагнер жангчиси билан учрашув» хабар турибди.  

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг