Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг  15 та шаҳрида жамоат транспорти тўлиқ электрлаштирилади

Хитойнинг  15 та шаҳрида жамоат транспорти тўлиқ электрлаштирилади

Хитой саноат ва информацион технологиялар вазирлиги баёнотига кўра, мамлакатдаги 15 та шаҳар, жумладан, Пекин ва Шанҳайда ҳам жамоат транспорти парклари тўлиқ электрлаштирилади. Бунда атмосферага зарарли чиқиндилар ажратадиган транспортлардан воз кечилади.

Хитой ҳукуматининг 8 та вазирлиги ҳамкорлигида амалга ошириладиган улкан лойиҳага кўра, автомобиллардан тортиб автобус ва таксилар, турли махсус хизматлар, хусусан, ободонлаштириш, почта ташувлари, экспресс жўнатмалар ва шаҳарлардаги логистика тизимига бириктирилган транспортлар ҳам фақат электр токида ҳаракатланиши кўзда тутилган.

«Яшил ташаббус» доирасида икки йил ичида олти юз мингдан зиёд транспорт воситасини янгилаш кўзда тутилган. Йўл харитасига мувофиқ электромобиллар учун 700 мингта зарядлаш станцияси барпо этилади. Мавжуд 7800 тасининг аккумулятор тизимлари янгиланади. Бу жараёнда энг ақлли ва тезкор қувватлантириш технологияларидан фойдаланиш режалаштирилган.

Хитой дунёдаги энг катта иссиқхона газлари эмитенти ҳисобланади. Пекин ва Шанҳай дунё миқёсида ҳавоси энг ифлосланган шаҳарлар рейтингида юқори ўринларда туради. Бу эса йирик шаҳарларда жамоат транспорти тармоғини экологик тоза транспорт воситалари билан кенгайишига олиб келмоқда.

2017 йилда Шинжон шаҳри дунёдаги биринчи бўлиб автобуслари тўлиқ электрлаштирилганди. Ҳозирнинг ўзида Хитой кўчаларида қарийб ярим миллиард электробуслар ҳаракатланмоқда. Бу дунёдаги электрлаштирилган жамоат транспортининг 90 фоизини ташкил этади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг