Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жамоат транспорти мутлақо бепул бўлди — Люксембург

Жамоат транспорти мутлақо бепул бўлди — Люксембург

Фото: «Pinterest»

Люксембургда бугун, 29 февралдан барча жамоат транспортлари — темир йўллар (биринчи тоифа вагонлар истисно қилинганда), автобуслар (айрим тунги йўналишлар истисно қилинганда) ва трамвайлардан фойдаланиш бепул бўлди. Бу ҳақда «Дойче Велле» хабар бермоқда.

Герцогликни барқарор ривожлантириш вазирлиги маълум қилишича, транспорт департаментини ўз ичига олган бу тизимда илгари айрим шаҳарларда шунга ўхшаш чоралар кўрилганди, энди эса хайрли ташаббус, кичкина бўлса-да, ҳар ҳолда бутун мамлакатни қамраб олди.

Ташаббусдан мақсад йўлларни ортиқча автомобиллардан тозалашдир. Чунки ҳар куни 200 мингдан ортиқ инсон Люксембургда ишлаш учун Германия, Франция ва Бельгиядан келиб кетади.

Ҳукумат «муҳим ижтимоий чора» деб атаётган бу ўзгаришлар қарийб аҳолининг 40 фоизи ҳаётида бурилиш ясайди. Жамоат транспортини мутлақо бепул қилиш йилига қўшимча 41 млн. евро харажатни юзага келтирадики, буни солиқ йиғимлари ҳисобидан қоплаш кўзда тутилган.

Маълумот учун: Люксембург Буюк герцоглигининг ҳудуди 2 590 квадрат километрга тенг (Ўзбекистондан 173 баравар кичик, мисол учун: Бўстонлиқ тумани ҳудудига қарийб иккита Люксембург сиғади). Аҳолиси — 607 минг киши.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг