Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Люксембург ҳукумати Ўзбекистонга илк элчисини тайинлади

Люксембург ҳукумати Ўзбекистонга илк элчисини тайинлади

Том Райзен Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида маълум қилди.

«Том Райзен жанобларини Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи Элчиси этиб тайинлангани билан табриклаймиз», – деб ёзади Бахтиёр Саидов.

У, шунингдек, мамлакатлар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозимлигини таъкидлайди.

«Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб Элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз», – деб ёзади Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Телеграм каналида. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг