Жаҳон буғдой бозорида янги етакчи пайдо бўлди — «Bloomberg»
«Bloomberg» агентлиги хабар беришича, Россия охирги йилларда буғдой етиштириш миқдори ва экспорти бўйича жуда катта ўсишга эришиб, глобал бозордаги мавқеини кучайтирмоқда.
Россия 20 йил ичида буғдойни импорт қилувчидан экспорт қилувчига айланди ва ҳозир дунё экспортининг бешдан бирини беряпти, дейилади хабарда. Маълумотларга қараганда, Мисрдан тортиб Филиппингача, Туркиядан Бразилиягача — 100 дан зиёд мамлакат рус буғдойини сотиб олмоқда ва бу рўйхат кенгайиб боряпти.
Россия бу йил 37,5 миллион тонна буғдойни экспорт қилишни режалаштирган.
Умуман олганда, буғдой етиштириш ҳажмига кўра, Хитой ва Ҳиндистон Россиядан олдинда, бироқ уларнинг аҳолиси ҳам кўп — экспорт кейинги масала.
Қуйидаги инфографика (гарчи 2018 йилги маълумот бўлса-да) глобал буғдой экспорти бозори ҳақида яхши тасаввур беради (Ўзбекистон ҳам бор):
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter