Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италиянинг ёнаётган паромида 11 йўловчи бедарак йўқолди

Италиянинг ёнаётган паромида 11 йўловчи бедарак йўқолди

Ион денгизида ҳаракатланаётганида ёнғин юзага келган «Euroferry Olympia» (Италия) паромида бўлган 11 нафар йўловчининг тақдири номаълумлигича қолмоқда.

Грециянинг Эрикус ороли яқинидаги ушбу паром палубасида қамалиб қолиб, ёнғин ичида қолган икки нафар хорижликни қутқарувчилар ҳозирча чиқариб олишолмади.

Расмий маълумотларга кўра, 18 февраль эрта тонгида Игуменицадан Бриндизи (Италия)га йўл олган кема бортида 239 нафар йўловчи, 51 нафар экипаж аъзоси бўлган. Корфага 278 одам, жумладан, йўловчилар рўйхатида бўлмаган бир киши эвакуация қилинди, деб хабар берди «Kathimerini.gr».

Кеманинг автомашиналар олиб кетилаётган палубасида туркиялик фуқаро билан бирга қамалиб қолган болгариялик қутқарувчилар билан алоқага чиққан. Улар мустақил равишда кемани тарк этиша олмаган, бироқ уларни оловдан чиқариб олиш ҳам ҳозирча уддаланмаган.

Италия паромидаги ёнғинни ўчиришга уч шатакчи кема ва бортига ўт ўчириш машиналари ортилган бир паром жалб этилган. Шунингдек, учта вертолёт ҳодиса жойини ўрганмоқда.

Греция қирғоқ қўриқлаш хизмати ходимлари «Euroferry Olympia» йўловчиларидан 11 нафари қаерда эканлигини аниқлай олишмаган. Ҳодиса жойига ғаввослар гуруҳи юборилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг