Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Италия соҳиллари яқинида 40 дан зиёд одам чўкиб кетди

Италия соҳиллари яқинида 40 дан зиёд одам чўкиб кетди

Фото: Giuseppe Pipita / AP

Италиянинг Калабрия соҳиллари яқинида бугун, 26 феврал тонгида кема ҳалокатга учради. Бу ҳақда Il Fatto хабар берди.

Гувоҳларга кўра, бу кема эмас,  балки улкан ёғоч қайиқ эди, унда Эрон, Покистон, Афғонистон ва Сурия фуқаролари — қарийб 250 нафар муҳожир Европа сари йўл олганди.

Полиция ва қирғоқ қўриқлаш хизмати 80 кишини қутқарди, яна 21 киши шифохонага етказилди, деб ёзди La Repubblica.

ANSA хабарига кўра, ҳалок бўлганларнинг аксарияти — болалар ва аёллар. Қутқарув хизматлари ва ғаввослар тирик қолганларни қидирмоқда.

Италия бош вазири Жоржия Мелони фожиа юзасидан ҳамдардлик изҳор қилди. Шунинг баробарида, у 200 дан ортиқ одамни 20 метрли қайиқ билан сувга туширишни жиноят, деб атади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг