Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги шифохонада ёнғин келиб чиқди (видео)

Истанбулдаги шифохонада ёнғин келиб чиқди (видео)

Фото: «Hurriyet.com.tr»

Истанбул университетининг тиббиёт факультети шифохонасида ёнғин бошланди. Бу ҳақда «Haberler» нашри хабар берди.

Ёнғин Истанбул университети ҳудудидаги қурилаётган иморатда келиб чиққан. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин бинонинг томидаги қурилиш материаллари ёниши натижасида келиб чиққан.

Қайд этилишича, воқеа жойига етиб келган қутқарувчилар ёнғинни бартараф этишга муваффақ бўлишган. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари тергов ҳаракатларини бошлаб юборишган. Жабрланганлар ҳақида маълумот йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг