Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил қирғоқларида 17 метрлик улкан кит жасади топилди (видео)

Исроил қирғоқларида 17 метрлик улкан кит жасади топилди (видео)

Ўтган ҳафта Исроил жанубидаги пляжда топилган улкан кит жасади якшанба куни ҳайвоннинг ўлим сабабини аниқлаш учун намуналар олинганидан кейин кўмилди. Бу ҳақда 7 KANAL нашри маълум қилди.

Ҳайвон жасади Исроилнинг Ўрта ер денгизи соҳиллари мазут билан қопланишидан бир неча кун олдин Ницаним пляжида топилган.

Ашкелон яқинидаги жанубий қирғоқдан шимолда Рош-ха-Никрагача бўлган соҳилнинг ифлосланишига ўтган ҳафта Ўрта ер денгизи шарқида сузиб ўтаётган кемадан сизиб чиққан ёқилғи сабаб бўлган.

Якшанба куни Исроил табиат ва боғларни бошқариш идораси ва Исроил денгиз сутэмизувчиларни қўллаб-қувватлаш маркази расмийлари ҳайвоннинг Ницаним пляжида кўмилишини кузатиб боришган.

Улкан ҳайвонни кўмишдан олдин унинг жасади Табиат ва боғлар бошқармасининг ветеринария шифокорлари томонидан текширилиб, ўлим сабабини аниқлаш учун органларидан намуналар олинган.

Ҳайвоннинг жойлашган жойи белгилаб қўйилган. Унинг қолдиқларини қазиб олиш ва юмшоқ тўқималар чириганидан кейин 2023 йилда ўрганишга юбориш режалаштирилган.

Тадқиқот шуни кўрсатдики, китнинг узунлиги 17 метр, оғирлиги 27,5 тоннани ташкил этади.

Тахминларга кўра, кит икки ҳафта олдин нобуд бўлган. 

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг