Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил бош вазирининг юраги операция қилинди

Исроил бош вазирининг юраги операция қилинди

Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяху юрак стимулятори имплантацияси бўйича жарроҳлик амалиётини ўтказади. Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.

Маълумотларга кўра, Биньямин Нетаньяхунинг юрак стимулятори операцияси муваффақиятли ўтган ва  ҳозирда у ўзини яхши ҳис қилмоқда. Нетаньяху ҳамон кардиология бўлими шифокорлари назоратида, унинг касалхонадан чиқиш санаси ҳали аниқланмаган.

Аввалроқ, бош вазир идораси Нетаньяху Тел-Авив чеккасидаги «Тел Хашомер» шифохонаси марказида юрак стимулятори ўрнатиш бўйича операция ўтказишини маълум қилган эди.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15 июль куни Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху ҳушини йўқотиб, шифохонага ётқизилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг