Исроил бош вазири нега мудофаа вазири лавозимига ўтди?
«The Times of Israel» ёзишича, Исроил бош вазири Бенямин Нетаняҳу мамлакат мудофаа вазири лавозимига ўтишини эълон қилди. Нетаняҳу ўз қарорини мамлакатда «сиёсий ўйинларга ўрин йўқ ҳарбий кампаниялар» қизғин паллага киргани билан изоҳлади, дея хабар бермоқда «Медуза».
Сиёсатчининг айтишича, ҳукуматни тарқатиб юбориш ва навбатдан ташқари сайловлар ўтказиш ҳозир энг масъулиятсиз қарор ҳисобланади. Таъкидланишича, Исроил хавфсизлиги сиёсатдан ва кимларнингдир манфаатидан холи бўлиши шарт.
Мудофаа вазири лавозими 14 ноябрь куни — Исроил ҳукуматининг Ғазо секторида ҲАМАС билан ярашувига қарши бўлган Авигдор Либерман истеъфо берганидан сўнг вакантга айланди. Унинг ортидан мудофаа вазири бўлишга даъвогар таълим вазири Нафтали Бенет ҳам истеъфога чиқиш нияти жиддийлигини эслатиб қўйди.
Ўтган ҳафтада Ғазо секторидаги фаластинликлар Исроилга ракеталардан зарба берди. Бу Исроил Ғазода махсус амалиёт ўтказиши натижасида ҲАМАС етакчиларидан бирининг ҳалок бўлишига қарши жавоб эди. Ўз навбатида, Исроил армияси Ғазо секторидаги нишонларга қарата зарбалар берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter