Испания: собиқ қирол мамлакатни тарк этишга қарор қилди
«РИА Новости» хабарига кўра, Испания собиқ қироли, коррупцион можарога аралашиб қолган Хуан Карлос мамлакатни тарк этиши ҳақида қироллик саройи маълум қилди.
Собиқ қирол қаерга кетиши очиқланмаган, «El Mundo» нашрига кўра, у аллақачон Испанияни тарк этиб бўлган.
Адвокатининг маълум қилишича, Хуан Карлос исталган ҳолатда, агарда прокуратура лозим топса, унинг ихтиёрида бўлади.
Хуан Карлос 2014 йили ўғлининг фойдасига тахтдан воз кечган, аммо қирол мақомини сақлаб қолганди.
Коррупцион можарога тўхталадиган бўлса, Хуан Карлос Саудия Арабистонида, Макка — Мадина тезюрар темирйўли қурилишида воситачилик қилиб саудияликлардан пора олганликда айбланмоқда.
Мавзуга оид: Испания қироли меросдан воз кечди — коррупцион можаро
Шу можародан сўнг Филипп отаси Хуан Карлоснинг мероси ва қолаверса, ноқонуний йўллар билан қўлга киритилган бўлиши мумкин исталган бойликлари, инвестициялар ва молиявий тузилмалардан воз кечганди. Бундан ташқари, Филипп VI нинг қарори билан давлатнинг собиқ раҳбари, яъни отасига қироллик саройи ғазнасидан пул берилиши тўхтатилган эди.
Испания прокуратураси Хуан Карлосга қарши июнь ойида иш очган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter