Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Германиялик ҳоким ислом расмий дин сифатида тан олинишини истамоқда

Германиялик ҳоким ислом расмий дин сифатида тан олинишини истамоқда

Фото:«ИА Инфо-Ислам»

Германиянинг аҳоли энг зич яшайдиган федерал ҳудуди Шимолий Рейн-Вестфалия ҳокими Армин Лашет мамлакатда исломнинг расмий дин сифатида тан олинишини истайди. Бу ҳақда «Haber7» хабар бермоқда.

«Мамлакатда яҳудий ва христианлар қандай ҳуқуқларга эга бўлса, мусулмонлар ҳам шундай ҳуқуқларга эга бўлиши керак», – деган Армин Лашет.

Шимолий Рейн-Вестфалия ҳокими ҳамда Германия канцлери Ангела Меркел бошчилигидаги Христиан-демократлар иттифоқи (CDU) партияси вакили бўлган Армин Лашет «Protestan» ахборот агентлигига берган интервьюсида: «Канцлер бу борада бизга кўмак берса, хурсанд бўламиз», — деган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг