iPhone 14 Pro сотиб олиш учун буйрагини сотаётганлар...
Таиланд Қизил Хоч донорлик марказининг бошқарувчи директори Софон Мектон гуёки iPhone 14 Pro эвазига буйрагини сотган одамларнинг суратини қоралади.
Бу ҳақда Nextshark портали хабар бермоқда.
«Органлар савдоси тақиқланган. Бу ноқонуний. Органларни сотиш учун таклиф қилиш, айниқса iPhone сотиб олиш мақсадида сотиш ноўрин. Бу аҳлоқий жиҳатдан ҳам нотўғри», - деди Мектон.
Қайд этилишича, ижтимоий тармоқларда тарқалган сурат Лаосдаги Ветнам гўзаллик клиникасида олинган. Суратда қўлида iPhone тутган, танаси боғланган учта киши тасвирланган.
Мазкур сурат Лаосда ҳазил мем ўлароқ қабул қилинган, аммо айрим таиландликлар уни жиддий қабул қилгани айтилмоқда. Софон Мектон эса инсонларни ўлимдан сўнг Қизил Хоч донорлик марказига донор сифатида ёзилишни тавсия қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter