Энг машҳур смартфон номи маълум қилинди
iPhone 14 смартфони OLED ёки AMOLED экранли қурилмалар орасида энг кўп сотилаётган смартфонга айланди. Бу ҳақда Wccftech нашри маълум қилди.
Display Supply Chain Consultants (DSCC) агентлиги таҳлилчилари иккинчи чоракда iPhone 14 — OLED экранли дунёда сотилган барча қурилмалар орасида 15,2 фоиз улушга эга бўлганини аниқлади. Иккинчи ўринни iPhone 13 эгаллади, у 11,1 фоизни ташкил этди.
Шунингдек, юқори ўринлардан iPhone 14 Pro Max – 10,7 фоиз, iPhone 14 Pro – 9,2 фоиз, Samsung Galaxy S23 Ultra – 5,2 фоиз билан жой олди.
Таққослаш учун: 2023 йилнинг биринчи чорагида iPhone 14 Pro Max 20,1 фоиз улуш билан етакчилик қилган эди. Учликка iPhone 14 Pro ва iPhone 13 кирганди.
DSCC агентлиги шунингдек, 2023 йилнинг иккинчи чорагида OLED дисплейли смартфонлар етказиб бериш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1 фоизга ошганини қайд этди. Apple қурилмаларининг бозордаги улуши 39 фоизни ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter