Иосиф Сталин гаров эвазига озодликка чиқарилди
Цейлон (Шри-Ланка)да намойишлар ташкил этгани учун ҳибсга олинган ўқитувчилар касаба уюшмасининг бош котиби Иосиф Сталин гаров эвазига озодликка чиқарилди. Бу ҳақда Newsfirst портали хабар берди.
Ҳуқуқ ҳимоячиси Иосиф Сталин суд қарорига зид равишда шу йилнинг май ойидаги намойишда қатнашгани учун 3 август куни қўлга олинганди.
Иосиф Сталин — Шри-Ланкадаги ўқитувчилар ва ўқувчилар ҳуқуқини ҳимоя қилувчи таниқли шахс, қолаверса, таълим соҳасини ислоҳ қилиш тарафдорларидан бири.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter