Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Инқироз аломатлари пайдо бўлди — ОПЕК

Инқироз аломатлари пайдо бўлди — ОПЕК

Фото: AP

Нефт экспорт қилувчи давлатлар ташкилоти — ОПЕК бош котиби Ҳайсам ал-Ғайс қишда юз беражак энергия инқирози аломатлари пайдо бўлганидан огоҳлантирди.

«Бу қиш потенциал энергия инқирози юз бериши аломатлари пайдо бўлганини кўряпмиз. Бироқ инқироз қандай кечиши менга қоронғу», — деди у Bloomberg агентлиги учун интервюсида.

Бўлғуси энергия инқирозининг аломатлари — Европа мамлакатларида газ ва электр энергияси нархларининг ҳамда коммунал хизматлар харажатларининг ошиб кетганидир.

Ал-Ғайсга кўра, ушбу ҳолатлар энергетика соҳасига «узоқ йиллар давомида сармояларнинг сурункали етишмаслиги» билан боғлиқ. «Бу улкан муаммо. Комплекс ечимлар қабул қилиш зарур», — таъкидлади у.

ОПЕК раҳбарининг фикрича, глобал рецессия (турғунлик) эҳтимоли анча паст.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг