Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезиядаги даҳшатли вулқон отилишида 13 киши ҳалок бўлди

Индонезиядаги даҳшатли вулқон отилишида 13 киши ҳалок бўлди

Индонезиянинг Ява ороли шарқидаги Семеру вулқонининг отилиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 13 кишига етди. Бу ҳақда табиий офат оқибатларини бартараф этиш агентлигига асосланиб Reuters маълум қилмоқда.

Маҳаллий ҳукумат расмийсига кўра, қурбон бўлган 13 нафардан икки нафарининг шахси аниқланган. Яна ўнлаб одамлар яраланиб, касалхонага ётқизилган. Уларнинг аксарияти куйиш жароҳатларини олган. Бундан ташқари, бир неча киши бедарак йўқолган.

Бундан ташқари, Кура Керобокан қишлоғида қотиб қолган лава ва кул туфайли ўнлаб одамлар ўз уйларида қолиб кетган. Қутқарувчилар уларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Ҳозиргача улар 10 нафар аҳолини олиб чиқишга муваффақ бўлишган.

Вулқон фаоллаша бошлаганидан сўнг, икки туман аҳолиси ўз уйларини ташлаб қочишга мажбур бўлди.

Аввалроқ, Индонезияда улкан вулқон уйғонгани ҳақида хабар берган эдик.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг