Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда минтақадаги энг кўҳна Қуръони карим қўлёзмаси намойиш этилмоқда

Индонезияда минтақадаги энг кўҳна Қуръони карим қўлёзмаси намойиш этилмоқда

Фото: «Tantular»

Палембанг (Индонезия)даги Катта масжидда учта кутубхона билан ҳамкорликда Жануби-Шарқий Осиёдаги энг кўҳна Қуръони карим қўлёзмаси намойиш этилмоқда, деб хабар берди «Antaranews».

Тадқиқотчи Кемас Анди Сиарифуддиннинг таъкидлашича, Палембанг Жануби-Шарқий Осиёда Қуръони карим илк бор чоп этилган шаҳар ҳисобланади. Маълумотларга кўра, биринчи Қуръон 1848 йилнинг 21 августида 105 нусхада чоп этилган.

«Ҳозир унинг икки нсхаси маълум: бири хусусий коллекцияда, иккинчиси музейда», — деди тадқиқотчи.

Эслатиб ўтамиз, Индонезияда 2019 йилнинг 21 апрелидан 28 апрелига қадар кутубхона ҳафталиги бўлиб ўтмоқда, Қуръони карим ва бошқа қўлёзмалар шу ҳафталик доирасида намойиш этилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг