Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Индонезияда кекса аёл тўрт метрли питон қурбони бўлди

Индонезияда кекса аёл тўрт метрли питон қурбони бўлди

Индонезияда тўрт метрли питон 74 ёшли аёлга ҳужум қилиб, уни ҳалок қилди ва ютиб юбормоқчи бўлди.

CBS News телеканалига кўра, фожиа 14 август куни содир бўлган. Қариндошлари Мага исмли кекса аёлнинг ғойиб бўлганини пайқашган. Оила уни қидиришга киришди. Натижада бедарак йўқолган аёлнинг жасади бош ва оёқларидан илоннинг тиш излари билан топилган. Яқинида тўрт метрли илон ётарди.

Гувоҳларнинг таъкидлашича, питон танани елкасигача ютган, аммо тўлиқ ҳазм қилишга улгурмади: маҳаллий аҳоли питонни ўлдиришган.

«2024 йилнинг июнь ойидан бери Индонезияда одамларга уч марта питон ҳужуми қайд этилган, уч ҳолатда ҳам аёллар улкан илон қурбони бўлган», — дея қўшимча қилади нашр.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг