Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки минг евролик ваза 7,7 млн еврога сотилди

Икки минг евролик ваза 7,7 млн еврога сотилди

Фото: Osenat

Францияда кимошди савдосига қўйилган 2 000 евро қийматли ваза жуда қизғин савдолардан сўнг 7,7 млн еврога сотилди. Бу ҳақда The Guardian хабар берди.

Савдолар Osenat аукционлар уйи томонидан Париж яқинидаги Фонтенблода ўтказилди.

Цин сулоласи услубида ясалган чинни вазанинг ишқибозлари фавқулодда кўпайиб кетди, 30 нафар харидор (асосан хитойликлар) ваза учун талашиб-тортишди. Ваза XVIII асрга мансублигига уларнинг ишончи комил эди.

Вазани эса аукционга Франциянинг денгизорти ҳудудида яшовчи аёл қўйганди (унга онасидан мерос қолган). Ўша аёл кимошди ташкилотчиларига маълум қилишича, ваза бундай буюмларга қизиқувчи бувисининг коллекциясида бўлган.

Эмал билан қопланган, булутлар ва аждаҳо суратлари билан безалган ваза сотувга XX асрда ясалган оддий ваза сифатида қўйилди. Ҳеч қандай фириб йўқ. Бироқ бу лот учун курашган харидорларнинг фикрини ўзгартира олмади. Вазани томоша қилиш учун келаётган хитойликларнинг кети узилмади.

«Бизнинг экспертимизнинг фикрича, бу осори атиқа эмас, оддий ваза», — деди Osenat аукционлар уйи директори Седрик Лаборд.

Унинг айтишича, вазани хитойлик харидор сотиб олди, энди уни намойишга қўйса керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг