Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки бошли бола туғилди

Икки бошли бола туғилди

Фото: «Myanmar Times»

Мьянма пойтахти Нейпьидо шаҳрида икки бошли бола дунёга келди. Бу ҳақда «Myanmar Times» нашри хабар берди.

Гўдак 16 сентябрь, чоршанба куни оқшом туғилди. У оиладаги иккинчи фарзанд ҳисобланади. Гўдакнинг онаси 29 ёшли Санда Мьин ҳомиладорликнинг саккизинчи ойида шифохонага тушди. Туғруқдаги асоратлар туфайли чақалоқ Кесар кесиш йўли билан дунёга келди.

Гўдакнинг оғирлиги — 2,5 килограмм. Унинг оёқ-қўллари ҳам, ички аъзолари ҳам битта одамга тегишли.

«Иккинчи бошни ҳисобга олмаганда чақалоқ соппа-соғ, — деди шифохона директори. — Мен аввал ҳам сиам эгизакларини кўрганман, бироқ икки бошли болани биринчи марта кўриб туришим».

17 сентябрь куни ўғилболани пойтахтдаги ихтисослаштирилган педиатрия тиббиёт муассасасига ўтказишди. У ҳозир реанимацияда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг