Ҳиндистондаги диний маросимда 27 киши ҳалок бўлди
Ҳиндистондаги диний маросимда юз берган тиқилинчда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бу ҳақда BBC хабар бермоқда.
Ҳиндистон шимолидаги диний йиғинда юз берган тиқилинчда камида 27 киши ҳалок бўлган, қурбонлар асосан аёллардир.
Воқеа марказий Уттар-Прадеш штатидаги Ҳатрас шаҳридаги диний маросим вақтида содир бўлган.
Қурбонлар орасида 23 аёл ва уч бола бор, дейди полиция вакили.
Тиқилинч ва тартибсизликларга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Аввалроқ Санкт-Петербургда довул сабаб уч киши ҳалок бўлгани хабар берилганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter