Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда яна бир хавфли касаллик пайдо бўлди

Ҳиндистонда яна бир хавфли касаллик пайдо бўлди

Фото: «Reuters»

Ҳиндистонда коронавирус тарқалишининг нохуш таъсири сифатида пайдо бўлган «қора моғор» эпидемияси фонида яна бир замбуруғ касаллиги аниқланди. Уни мамлакатда «оқ моғор» деб аташмоқда, дея хабар берди «Times of India».

COVID-19нинг ҳалокатли эпидемиясини бошидан кечираётган мамлакат шарқидаги Бихар штатида янги замбуруғ касаллигини юқтиришнинг тўртта ҳолати қайд этилди. Шифокорлардан бири вафот этган.

Тиббиёт ходимларининг фикрига кўра, «оқ моғор» ўпка, ошқозон, буйрак, жинсий аъзолар, шунингдек, тирноқ ва терига тез ва кучли таъсир этиши сабабли «қора»сидан хавфлироқ.

Шифокорлар огоҳлантиришича, асосан ўпка ва бурун бўшлиғига салбий таъсир қиладиган «қора моғор»дан фарқли ўлароқ «оқ моғор» бутун организмнинг ҳаётий фаолиятига таъсир ўтказиши мумкин. Бундан ташқари, оқ замбуруғни юқтириш, айниқса, ҳомиладор аёллар ва болалар учун хатарли тус олиши мумкин.

Ҳам «қора», ҳам «оқ моғор»ни юқтириш хавфи иммунитети заифлашган одамларда, шунингдек, ҳамроҳ касалликлар, жумладан, диабетга чалинган, стероидлар ва кислороддан фойдаланувчи беморларда юқорироқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг