Ҳиндистонда улкан реклама лавҳаси одамлар устига қулади
Ҳиндистонда бўрон пайтида 100 метрлик реклама устуни одамлар устига қулаб тушди.
Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, воқеа Мумбай шаҳрида содир бўлган. Шаҳарга чанг бўронлари кузатилди ва кучли ёмғир ёғди.
«Кун давомида шамол шаҳар шарқидаги реклама тахтасини бузиб ташлади, иншоот тўғридан-тўғри одамлар турган ёқилғи қуйиш шохобчасига қулаб тушди. Дастлабки маълумотларга кўра, камида 59 одам жароҳатланган», — дейилади хабарда.
Қайд этилишича, қулаш жойида одамлар вайроналар остида қолиши мумкин. Уларнинг сони 20 ошиқ экани айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, тўрт киши ҳодиса оқибатида вафот этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter