Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ҳиндистонда топилган хазинанинг эгаси чиқмади: унинг тақдири нима бўлди?

Ҳиндистонда топилган хазинанинг эгаси чиқмади: унинг тақдири нима бўлди?

Фото: «Pixabay»

Саккиз йил аввал Монбланда франциялик альпинист бир қути ёқут, сапфир ва зумрад топиб олганди. Ҳозирда 150 минг евролик хазинанинг ярмини қўлга киритди. Қимматбаҳо тақинчоқлар ярим аср муқаддам ҳалокатга учраган Ҳиндистон самолёти йўловчисига тегишли бўлган, деб хабар бермоқда France24 портали.

Қайд этилишича, 2013 йилда бир альпинист хазина топиб олиб, Франция қонунчилигига кўра, уни полицияга топширган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари хазина эгасининг яқинларини топа олмаган. Натижада топилган хазина альпинист ва Чамоних шаҳри ўртасида тенг иккига тақсимланган.

Эслатиб ўтамиз, ўтган асрда Air India авиакомпаниясининг иккита лайнери ушбу тоғда қулаган эди. Бу 1950 ва 1966 йилларда содир бўлган. Биринчи фалокат 48 кишини, иккинчиси 117 кишини, жумладан, Ҳиндистон ядро дастури кашшофи Ҳоми Жеҳангир Бабанинг умрига зомин бўлган. Қимматбаҳо тақинчоқлар катта эҳтимол билан Бомбейдан (Мумбай) Нью-Йоркка кетаётган иккинчи лайнер йўловчисига тегишли бўлган.

Aльпинистлар узоқ йиллар давомида Монтбланда одам қолдиқлари ва юк бўлакларини топишган. Мана, масалан, 2012 йилда тоғда Ҳиндистондан дипломатик почта солинган сумка топилган. Унда 1966 йилги газеталар, тақвимлар ва шахсий хат бор эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг